Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатининг Осиёдаги саралаш босқичи иккинчи раунди учинчи ўйини доирасида Сингапур жамоасини мағлубиятга учратди. 10 октябрь куни Синагпурдаги Миллий стадионда бўлиб ўтган ўйин 1:3 ҳисобида якунланди.

Ҳисобни 15-дақиқада ярим ҳимоячи ва терма жамоа сардори Одил Аҳмедов жарима тўпини рақиб дарвозасига аниқ йўллаган ҳолда очди. Биринчи тайм якунида (45+1') майдон эгалари ҳужумчи Исхан Фандининг голи билан ҳисобни тенглаштирди.

Учрашувнинг иккинчи ярмида Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Элдор Шомуродов дубль қайд этди (51', 90+2').

Ғалабадан сўнг Ўзбекистон 6 очко билан D гуруҳида биринчи ўринга кўтарилди. Навбатдаги ўйин 14 ноябрь куни Саудия Арабистонига қарши Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади.

Видео

Фото