2019 йил 11−12 октябрь куни бўлиб ўтган ялпи кун тартибига киритилган 31 масаладан 19 таси қонун, Вазирлар Маҳкамасига оид 4 та парламент сўрови кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Йигирма учинчи ялпи мажлис фаолияти биринчи марта онлайн режимда Олий Мажлис Сенатининг расмий сайти орқали ва унинг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида трансляция қилинди. Ялпи мажлисни ёритиш учун мамлакатимиз ва хориж оммавий ахборот воситаларининг 130 нафардан ортиқ вакили аккредитация қилинди.

Сенаторлар томонидан маъқулланган Ўзбекистон Республикаси қонунлари демократик ислоҳотлар ва янгиланишларни изчил амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлашга қаратилгани таъкидланди. Хусусан, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, «Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги, «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги, «Меценатлик тўғрисида"ги, «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги, «Мудофаа тўғрисида"ги ва «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида"ги қонунлар бугунги кун нуқтаи назаридан долзарб аҳамиятга эгалиги мажлисда алоҳида эътироф этилди.

Мажлисда кўриб чиқилган масалалар ичида Наманган вилоятининг Наманган шаҳри, Тўрақўрғон, Косонсой, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида, Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри ва Қўрғонтепа тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида, Андижон вилояти Бўз туманининг номини ўзгартириш тўғрисида қўмиталар аъзоларининг ахборотлари сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шу билан бирга, Наманган вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи эшитилди. Ҳудудда амалга оширилаётган ишлар,

Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда аҳолининг санитария-эпидемиология осойишталигини таъминлаш, шунингдек, ота-оналар қаровисиз қолган ва меҳрибонлик уйида тарбияланган ёшларнинг жамиятга ижтимоий мослашувидаги долзарб масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровлари юборилди. Ички ишлар вазирлигининг академик лицейларида қонун ҳужжатлари ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама этилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси судьяларининг махсус кийими тавсифи ва намунасини тасдиқлаш, Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш каби масалалар сенаторлар томонидан кўриб чиқилди. Барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.