Тошбоев Мирзабек Маҳмуджонович 2019 йил 12 октябрдан Оҳангарон тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мирзабек Тошбоев 1987 йил 19 январда Тошкент вилоятининг Бўка туманида туғилган. Миллати ўзбек. 2013 йилда Тошкент вилояти давлат педагогика институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида собиқ «Камолот» ЁИҲнинг турли бўлимларида ҳамда вилоят ҳокимлигининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича котибиятида ишлаган.