Енгил вазнда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов 23 ноябрь куни Тошкентда ўтказиладиган GFC20 турнирида қатнашади. Бу ҳақда у ўзининг инстаграмдаги саҳифаси орқали маълум қилди.

Ўзбекистон тарихида илк бор ўтказиладиган ММА мусобақасида россиялик спортчи махсус сеҳмон сифатида таклиф этилгани мазкур мусобақа учун чиқарилган баннерларда акс этган.

«Ассалому алайкум Ўзбекистон. 23 ноябрь куни Тошкентда ўтказиладиган GFC20 турнирида иншаАллоҳ қатнашаман. Яқин орада учрашамиз. Барчага соғлик ва омад» деб ёзади Ҳабиб ўзининг инстаграмдаги саҳифасида.

UFC чемпиони шунингдек ушбу хабар остида президент Шавкат Мирзиёевнинг куёвлари — Ойбек Турсунов ва Отабек Умаровнинг инстаграмдаги саҳифасини «тег» қилган.