Бухоро вилоятида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш уларни қийнаб келаётган масалаларни ҳал этиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бухоро вилояти ДСБ матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, вилоятда ҳафтанинг душанба, сешанба ва чоршанба кунлари тадбиркорлар билан ишлаш кунлари деб белгиланиб, шу кунлари жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Эътиборли томони амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг ўтган даврида фаолиятини тўхтаган 6 000 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларига яқиндан ёрдам берилиши натижасида уларнинг фаолияти қайта тикланди.

Жумладан:

332 та юридик шахс,

5 710 та якка тартибдаги тадбиркор ўз бизнесини бошлади

Маълумот ўрнида айтиш мумкин 2019 йил 1 сентябр ҳолатида вилоятда тадбиркорлик субъектларининг сони 52 900 дан ортди.

Жумладан уларнинг

22 846 таси юридик шахс,

30 060 таси эса якка тартибдаги тадбиркорлардир.