Бундан бир неча дақиқа аввал Тошкентда самбо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди. Бу ҳақда Olamsport хабар берди.

«Ўзбекистон» спорт мажмуи мезбонлик қилаётган нуфузли мусобақада дунёнинг 50 дан зиёд давлатидан самбочилар гиламга чиқмоқда.

Бугун жами 12 та вазн тоифасида беллашувлар ташкил этилади. Куннинг иккинчи ярмида ушбу вазнларда жаҳон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари номи маълум бўлади.

Бугунги баҳслар:

Қизлар (ёшлар): 40 кг, 52 кг, 65 кг.

Ўғил болалар (ёшлар): 48 кг, 60 кг, 75 кг.

Қизлар (ўсмирлар): 44 кг, 56 кг, 68 кг.

Ўғил болалар (ўсмирлар): 48 кг, 62 кг, 82 кг.