Қабул қилинган президент қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб қатор тайёр маҳсулотларнинг импорт божи ставкалари кўтарилади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Шу билан бирга, божхона божи ва акциз солиғи бўйича имтиёзлар уларнинг самарадорлиги ва импорт қилинадиган товарлар турини ишлаб чиқариш бўйича қувватларнинг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда бекор қилиниши белгиланди.