Элмурат Сидикматович Хаитметов Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг директори этиб тайинланди. Вазирлар Маҳкамаси 10 октябрь куни бу ҳақдаги қарорни қабул қилди, дея хабар берди Адлия вазирлиги.

Тайинловга қадар Элмурат Хаитметов (1972 й. т.) 2014 йилдан буён қўмитада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Агентлик Ўзбекистон президентининг 11 сентябрдаги фармонига асосан ташкил этилган. Реклама бозорини назорат қилиш ва товарлар назорат харидларини амалга ошириш унинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.