10 октябрь куни Тошкент-Екатеринбург йўналиши бўйича парвозни амалга ошираётган Uzbekistan Airways Миллий авиакомпаниясининг HY661 рейси Тюмендаги захира аэропортига йўналтирилди. Бу ҳақда ташувчи матбуот хизмати хабар қилди.

Екатеринбургдаги аэропорт техник сабабларга кўра ёпилди. Самолёт бортида 103 киши бор эди. Аэропорт очилганидан сўнг борт белгиланган манзилга учиб кетди.

РИА Новости маълумотларига кўра, пайшанба куни Кольцова аэропортига Ан-12 ҳарбий-транспорт самолёти фавқулодда қўндирилди. Қўниш вақтида ҳаво кемасида ёнғин чиқди, лекин олов бартараф этилди. Фавқулодда ҳодисага шассиларнинг чиқмай қолиши сабаб бўлган. Аэропорт фаолияти тўхтатилган.