Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 10 октябрь куни Ашхобод шаҳрига жўнаб кетди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Саммит 11 октябрь куни бўлиб ўтади. Унда Ҳамдўстлик доирасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган комплекс масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, томонларни қизиқтирган халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш ҳамда бир қатор ҳужжатлар, жумладан 2020 йилда МДҲ раислигининг Ўзбекистонга ўтказилиши тўғрисидаги қарорни имзолаш режалаштирилган.

Саммит доирасида президент бир қатор давлат раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.