Саиджонов Дилшод Мадрахимович Ўзбекистон президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Ўзбекистон Президенти Админстрацияси раҳбари бу ҳақдаги тегишли қарорни имзолади, дея хабар қилди агентлик матбуот хизмати.

Дилшод Саиджонов шу вақтга қадар Агентликнинг Ахборот сиёсати бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. У Авазбек Ходжиметов ўрнига тайинланди.