7 октябрь куни Ўзбекистон илмий журналлари рецензиядан ўтказилувчи рақамли платформа — Uzbekistan Research Online`нинг тақдимот маросими бўлиб ўтди, дея хабар қилди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Лойиҳа доирасида халқаро техник стандартларга мос келувчи, рецензиядан ўтказилувчи миллий ОТМларининг илмий журналлар бутун дунёнинг 700 дан ортиқ етакчи университетлари томонидан фойдаланиладиган Digital Commons Network глобал тармоғига интеграциялашади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Elsevier компанияси (Нидерландия) ўртасида тузилган битимга кўра, компания мутахассислари томонидан миллий ОТМлари илмий журналларни бирлаштирган ҳамда икки марта аноним рецензиядан ўтказиш (double-blind peer review) конфигурациясини қўллаш имкони мавжуд бўлган ноёб платформа яратилди.

Мазкур платформа университетларнинг халқаро рейтингга кириш ва ўзбек фанини кенг жаҳон илм оламига танитиш имконини беради, дейилади хабарда.