9 октябрь куни 15:44 да Афғонистонда содир бўлган зилзила Тошкент ва бошқа шаҳарларда ҳам қайд этилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотларига кўра, зилзила магнитудаси 5,5 ни ташкил этди.

Ер ости силкинишлари кучи Тошкентда (эпицентрдан 524 км), Наманган, Андижон, Фарғона, Гулистон, Жиззах, Самарқанд ва Қаршида 2 балл, Термизда (293 км) эса 2−3 балга етди.