Ўзбекистонлик аралаш жанглар курашчиси 27 ёшли Бекзод Нурматов Грознийда Absolute Championship Akhmat 100 жангидан сўнг икки соат ўтиб ҳаётдан кўз юмди, дея хабар қилди ТАСС агентлиги.

Спортчи 36 ёшли Беслан Исаев билан уч раундлик жанг ўтказди ва ҳакамлар қарори билан мағлубиятга учради.

Жангдан сўнг Бекзод Нурматов комага тушди ва душанбага ўтар кечаси спортчи ҳаётдан кўз юмди. Спортчининг жасади сешанба куни Ватанига олиб келиниши лозим.

Бекзод Нурматов карьераси давомида 13 та жанг ўтказиб, 11 маротаба ғалаба қозонди, 2 марта мағлуб бўлди.