Telegram мессенжерида мактаб ўқувчиларининг оналари бир-бирларига Тошкентда бир эркак вояга етмаган қизларга қизиқиш билдираётганлиги ҳақидаги хабарни улашишмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 322-моддасига («Жиноят ишини қўзғатиш сабаблари ва асослари») мувофиқ, ИИББ бошлиғи ушбу аудиохабарларни ариза сифатида кўриб чиқиш топшириғини берди. Ҳозирги вақтда дастлабки тергов текширувлари олиб борилмоқда, ушбу хабарларни тарқатувчи Telegram каналидаги гуруҳ иштирокчилари сўроқ қилинмоқдалар.

Тезкор чора кўрилиши учун барча фуқароларимиздан ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги тўғри маълумотларни 102 рақамига, яқин атрофдаги ички ишлар бўлимига ёки ҳудудий профилактика инспекторига, мактаб директорига хабар қилишларини сўраймиз. Ижтимоий тармоқларда, мессенджерларда ва гуруҳларда шов-шув кўтариб, ваҳима қилишнинг кераги йўқ, дейилади хабарда.