Бухорода вилоят давлат солиқ идоралари ҳамда бандлик ва мехнат муносабатлари бошқармалари ходимлари билан биргаликда норасмий фаолият юритаётган ишчиларни легаллаштиришга қаратилган тадбирлар давом этмоқда. Бу ҳақда вилоят давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидлаш лозимки, ҳамкорликда ўтказилаётган бундай тадбирлардан кўзланган асосий мақсад жойларда учраб турган солиқ қонунчилиги бузилишларининг олдини олдиш, солиқдан қочиш ҳолатларига барҳам бериш ва конверт усулида иш ҳақи олаётган фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари тиклашга қаратилган.

Легализация ишлари камерал назорат ҳамда хронометраж усулларида олиб борилмоқда.

Бугунги кунга қадар вилоятдаги 12 мингдан ортиқ хўжалик юритувчи субъектларда 40628 нафар ходимнинг фаолиятини легаллаштиришга эришилди.

Соҳалар бўйича кўрадиган бўлсак, бу кўрсаткич йил бошидан савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида 10501 та;

ишлаб чиқариш корхоналарида 10473 та;

қурилиш корхоналарида 7894 та ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарида 11755 тани ташкил этади.

Тақдим қилинган маълумотларга кўра жорий йил якунига қадар ушбу рақамни 55 мингтага етказиш режалаштирилган.