6 октябрь куни Термизда Ўзбекистон кураш федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида мамлакат бош прокурори Ниғматулла Юлдашев бир овоздан федерациянинг янги раиси этиб сайланди.

ЎзАнинг Кураш федерациясига таяниб хабар қилишича, сайловда федерация раислигига бошқа номзод кўрсатилмади ва натижада Ниғматилла Йўлдошев бир овоздан Ўзбекистон кураш федерацияси раиси этиб сайланди.

Аввал Кураш федерациясига июнда авзифасидан озод қилинган собиқ бош прокурор Отабек Муродов раҳбарлик қилган эди.

Сайлов Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича Ал-Ҳаким Ат-Термизий хотирасига бағишланган XIV халқаро турнир доирасида бўлиб ўтди.