5 октябрь куни соат 08:30 ларда Сурхондарё вилояти Музработ туманидаги 23-умумтаълим мактабида пичоқбозлик содир этилди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг хабар қилишича, фуқаро Б.Ю. (1982 й.т., ишсиз) турмуш ўртоғи билан ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан қорин соҳасига бир маротаба уради. Эркак уларни ажратмоқчи бўлган мактаб директорини ҳам танасининг турли қисмларига уч маротаба пичоқ билан тан жароҳати етказиб, уларни қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан Б.Ю.га нисбатан Жиноят кодексининг 25 (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш), 97-(қасддан одам ўлдириш) моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.