Ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов 5 октябрь куни Нью-Йоркдаги Madison Square Garden аренасида мексикалик Алехандро Баррерани техник нокаутга учратди, дея хабар қилди Миллий олимпия қўмитаси.

Ўн раундлик жанг муддатидан аввал тугади: хивалик боксчи 5-раундда 33 ёшли рақибига кучли зарбалар берганидан сўнг рефери жангни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилиб, Мадримовни техник нокаут билан ғалабага эришганини эълон қилди. Жангга тайёргарлик Нью-Йоркда бўлиб ўтди — Мадримов шаҳар кўчаларидан бирида машғулот олиб борди.