Тошкентнинг Юнусобод туманида тез тиббий ёрдам шифорига тан жароҳати етказган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди, дея хабар қилди ИИББ матбуот хизмати.

Шифокор Жаҳонгир Х. фельдшер билан биргаликда 29 сентябрь куни чақириқ бўйича ўзини ёмон ҳис қилган Дилдора М. ҳузурига боради. Қизга укол қилиб, шифохонага олиб боришади.

Қизнинг 29 ёшли акаси Мирҳаёт М. ҳам маст ҳолатда шифохонага бориб, аввалига шифокорларни ҳақоратлайди, сўнгра 27 ёшли Жаҳонгирни уради.

Мирҳаёт М.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) бўйича жиноят иши қўзғатилди, дея аниқлик киритди ИИББ.