Фақатгина маҳаллий буғдойдан тайёрланган ундан қолипли нон ишлаб чиқариш ва сотиш 2020 йил 1 июлга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади. Бу Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 30 сентябрдаги қарорида кўзда тутилган.

2019 йил 1 октябрдан бошлаб импорт қилинганда ҚҚСга тортилган донни қайта ишлаш корхоналари ҚҚС бўйича солиққа тортиладиган айланмани Солиқ кодексида белгиланган тартибда аниқлайдилар.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 15 сентябридан ҳукумат қолипли нон нархини либераллаштирган эди.