Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси 23 сентабрь куни Анқарада Ўзбекистон фуқароси Нодира Қурбонованинг фожиали ўлими билан боғлиқ вазият ўз назоратида эканлигини маълум қилади, дея хабар берди ТИВ матбуот хизмати.
Анқара прокуратураси берган маълумотга кўра, айни пайтда тергов тадбирлари олиб борилмоқда, жумладан, гувоҳлар сўроқ қилинмоқда, телефон сўзлашувлар ва электрон ёзишламалар мазмуни ўрганилмоқда. Тегов органлари суд-тиббий экспертиза хулосасини кутмоқда.
Шунингдек, элчихона ходимлари Туркияда яшайдиган ўзбек диаспораси вакилларининг мазкур масала бўйича саволларига жавоб бермоқда.
Туркия нашрларининг хабар қилишича, 23 ёшли Нодира Қодирова ҳукмрон «Адолат ва тараққиёт партияси» депутати, истеъфодаги генерал-майор Сирин Уналнинг уйида энагалик қилган. У иш жойида депутатга тегишли тўппонча билан ўз жонига қасд қилган.
Qoraqalpoqlik Qadamboy
Асли филологман. Агар бирор туркдан Туркиялик шоир ёки ёзувчи ҳақида сўрасанг, у ҳақда билса-билмаса ЧЎҚ ГЎЗАЛ дейишади. Гарчи бу адиб иқтидори ЧЎҚ ГЎЗАЛ эмаслигини билиб турса ҳам! Ташқи Ишлар Вазирлиги ватандошимиз Нодира Қодирова фоҳиша бўлмагани билиб турибди, аммо ишни иложи борича тез — ими жимида ёпиб юборган маъқул. Фоҳишалик СТАТЬЯси билан иш тез ёпилади!