27−28 сентябрь кунлари Шаҳрисабзда бўлиб ўтган Қашқадарё инвестиция форумида умумий қиймати 302,6 млн доллар бўлган 24 та ҳужжат имзоланди, дея хабар қилди тадбир ташкилотчилари.

Музокаралар якунлари бўйича Чироқчи туманида Ҳиндистоннинг NTPC компанияси билан қуёш электр станцияси қурилиши (инвестиция миқдори — 100 млн доллар), Эроннинг PooyaPolymer компанияси билан томчилаб суғориш тизимларини ишлаб чиқариш (2 млн доллар), Ҳиндистон тижорат палатаси билан шарбат маҳсулотларини ишлаб чиқариш (15 млн доллар), Туркиянинг Akansu Group компанияси билан полиэтилен қувурлар ишлаб чиқариш ҳамда Покистоннинг Mega Engineering Works компанияси билан гугурт ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар бўйича меморандумлар имзоланди.

Форумда Буюк Британия, Германия, Россия, Италия, Туркия, Ҳиндистон ва бошқа давлатлардан 150 дан зиёд компания вакиллари иштирок этди. Шаҳрисабздаги бош майдонда Қашқадарё вилоятининг экспорт, инвестицион ва туристик салоҳияти кўргазмаси очилди.