Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси Фарғона вилояти ҳокимининг бўлғуси сайловлар тўғрисидаги ббаёнотига муносабат билдирди.

Яқинда бўлиб ўтган йиғилишда ҳоким ва сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг эркакларнинг соқол қўйиши, аёлларнинг эса рўол ўрашидан норозилик билдиргани жамоатчиликнинг кескин норозилигини келтириб чиқарди.

У бу ҳодисага қарши курашишга топшириқ бериб, 22 декабрда ўтказилиши режалаштирилган сайловда бу борада ўзини кўрсатганлар депутат бўлишини таъкидлади.

МСК ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоёзув Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг шахсий фикри бўлиб, у юридик асосга эга эмаслигини маълум қилди. «Ўзбекистон Сайлов кодексининг 3-моддасига кўра, сайлов умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш орқали ўтказилади», — дейилади МСК баёнотида.

«Жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловлар очиқ ва ошкора, халқаро нормаларга асосланган ҳолда ўтказилади», — дея таъкидланган комиссия хабарида сайловларда муносиб номзодларни халқ сайлаши қўшимча қилинди.