Андижондаги Zahiriddin Muhammad Bobur Universal Academy нодавлат таълим муассасасида овқатдан оммавий заҳарланиш ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилди Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги.

Маълумотларга кўра, 30 сентябрда мактабга келган ўқувчилар сони 217 нафарни ташкил этган. Тушлик пайтида 75 нафар ўқувчи ҳамда 7 нафар ўқитувчи овқатдан заҳарланган.

Соат 19:00 ҳолатига кўра заҳарланганлардан 12 нафар ўқувчи вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасига, 14 нафар ўқувчи ва 3 нафар ўқитувчи Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиалига ҳамда 49 нафар ўқувчи ва 4 нафар ўқитувчи вилоят юқумли касалликлар шифохонасига олиб келинган.

Ҳозирда заҳарланган ўқувчи ва ўқитувчилар шифокор назоратида бўлиб, уларнинг соғлиғи яхшиланмоқда.