26 сентябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида содир бўлган зилзила оқибатида Ўзбекистон фуқароларининг жабрлангани тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Бош консулхона одатдаги тартибда ишламоқда, дея хабар қилди Ташқи ишлар вазилиги матбуот хизмати.

Зилзила натижасида 34 киши жароҳатланди, 437 та бинога зарар етди, дея хабар берди РИА Новости. Зилзила ўчоғи Истанбулдан 68 км ғарбда жойлашган. Ер ости силкинишлари кучи 5,8 бални ташкил этди. Зилзиладан сўнг 188 та автершок кузатилди, уларнинг энг кучлиси 4,1 балл бўлди.