Ўзбекистон Адлия вазирлиги тадбиркорларни ноқонуний равишда ҳомийлик фаолиятига жалб қилишга қарши акция бошлангани ҳақида эълон қилди. У октябрда Адлия тадбиркорга дўст" лойиҳаси доирасида бўлиб ўтади.

Акция доирасида ижтимоий тармоқлар орқали ҳамда ҳудудий адлия органлари томонидан республиканинг барча ҳудудларида сўровлар ўтказиш, шунингдек тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш, ноқонуний ҳомийликнинг барча кўринишларига қарши зарур чора-тадбирларни кўриш режалаштирилган.

Шунингдек, ушбу Акция орқали тадбиркорлик субъектларини ҳомийлик ва хайрия ёрдами кўрсатиш ишларига мажбурий жалб қилиш, уларга нисбатан маъмурий ва бошқа чораларни қўллаш таҳдиди остида йиғилишлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш ҳолатларини аниқлаш бўйича сўровлар ўтказилади.

Мурожаатларни @tadbirkor_adliyabot Telegram-боти ёки 1008 рақами орқали юбориш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг 14 августдаги фармони билан ҳокимиятларга тадбиркорлик субъектларини мажбурий меҳнат, ҳомийлик ва жамоат тадбирларига жалб қилиш тақиқланган эди.

Эслатиб ўтамиз, тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241−4-моддасида ҳамда Жиноят кодекси 192−4-моддасида жавобгарлик белгиланган.