Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди 26 сентябрь куни шарқшунос олим Андрей Кубатинни оқлаш тўғрисида ҳукм чиқарди. У суд залидан озод қилинди.

Ўзбекистон Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Муҳаммадиев суд қарорини олқишлади.

Андрей Кубатин 2017 йилда Жиноят кодексининг 157-моддаси (давлатга хоинлик қилиш) моддаси бўйича айбланиб, беш йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.

«Барчага қўллаб-қувватлагани учун раҳмат! Яқинларим, қўллаб-қувватлашгани, барчасини қилишгани учун раҳмат. Бу каби ислоҳотлар, одамлар адолатга эришаётгани учун президентимизга раҳмат. Адолат уйи бўлиши лозимлиги ҳақидаги халққа берилган ваъдаларни бажарган судьяларга раҳмат», — деди Андрей Кубатин озодликка чиққанидан сўнг.