Франциянинг собиқ президенти Жак Ширак пайшанба куни эрталаб 87 ёшда вафот этди. У яқинлари орасида ҳаётдан кўз юмди, дея хабар қилди РИА Новости.

Жак Ширак (1932 й. т.) мамлакатни 1995−2007 йилларда бошқарди. У Шарл де Голл ва Жорж Помпиду сайлов кампанияларида муҳим рол ўйнаган. Жорж Помпиду даврида қишлоқ хўжалиги вазири бўлган.

Кейинги президент Жискар д’Эстен даврида эса бош вазир этиб тайинланган. Кейинроқ уни бошқа жойга тайинлашди ва у мухолифат партияни бошқаришга ўтди.

1977 йилда Париж мэри бўлган. 1986 йилда — Франсуа Миттеран даврида — яна ҳукуматга раҳбар бўлди. Ширак — икки марта бош вазир бўлган ягона француз сиёсатчисидир.

1988 йилда президентлик сайловида Миттеранга имкониятни бой бериб, яна мухолифат томонга ўтди, бироқ 1995 йилда номзодини такрор илгари суриб, ғалаба қозонди.

Ширак даврида президентлик муддати етти йилдан беш йилга қисқартирилди. Бешинчи республикага 12 йил давомида раҳбарлик қилиб, бошқарув давомийлиги бўйича Миттерандан кейин иккинчи бўлди.