«2019−2020 йилларда Тошкент вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳукумат қарори 2019 йилнинг 24 сентябрь санасида қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарор билан 2019−2020 йилларда Тошкент вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури маъқулланди.

Дастурга мувофиқ саноат ишлаб чиқариш ҳажмлари 1,7 бараварга, экспорт 1,4 бараварга ошади ҳамда 49 000 дан ортиқ доимий иш ўринлари ташкил этилади.