2019 йил 29 сентябрь куни соат 01:00 ларда фуқаро Ш. Ю. (1981 й.т.) Янгийўл тумани, «Гулбоғ» маҳалласида маст ҳолатда, Р.У. (1986 й.т.) билан ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида, ошхона пичоғи билан Р.У. нинг чап кўкрак соҳасига бир маротаба санчиб, қасддан ўлдирган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан 24.09.2019 йилда туман прокуратураси томонидан Ш. Ю. га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.