Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасининг хабарига кўра, жорий йилнинг 11 сентябрь куни тезкор ходимлар томонидан ўтказилган «Қорадори-2019» тадбири давомида Телеминг қишлоғида яшовчи 1973 йилда туғилган В.Н.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 1 кг. 151 гр. марихуана гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси (Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.