Ўзбекистон ҳукумати 2022 йилда Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитини ўтказишга тайёргарлик ишларини молиялаштириш тартиблари белгиланди, деб ёзмоқда Norma.uz. Саммитда иштирок этиш учун 20 дан зиёд давлатлар раҳбарлари ташриф буюради.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 2017 йилда ташкил этилган Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасига 25 млн доллар ажратди. Кредит муддати 5 йил бўлиб, унинг 2 йили 2 фоизлик имтиёзли даврдан иборат.

Олинган маблағлар ҳисобидан шаҳар кўча ва йўллари ҳолатини яхшилаш, шунингдек, ШҲТ саммитини ўтказиш учун давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилган жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш режалаштирилмоқда.