Бугун, 22 сентябрь куни Тошкентда Европа ҳаракатланиш ҳафтаси доирасида илк бор Автомобилсиз кун ўтказилмоқда.

23:00 га қадар Учтепа туманидаги Лутфий (Фарҳод кўчасидан Ширингача) ва Ширин (Лутфий кўчасидан Катта Ҳирмонтепагача) кўчалари участкалари (харита) шахсий автотранспорт (автобуслар учун эмас) ёпиқ бўлади.

Аҳоли «Биз билан юр!» шиори остида пиёда юриш, велосипедда учиш, турли тадбирларда иштирок этиш таклиф қилинмоқда. Қуйидаги тадбирлар ўтказилмоқда:

  • профессионал велосипедчилар чиқишлари ва мусобақалари;
  • велосипедларни таъмирлаш бўйича мастер-класс;
  • роллерлар, кўча мусиқачилари, иллюзиячилар чиқишлари;
  • асфальтга расм чизиш танлови;
  • рақс флешмоблари;
  • аниматорлар чиқишлари.

Автомобилсиз кун «Сеул» боғидаги концерт билан якунланади (18:00 дан 20:00 гача).

Европа ҳаракатланиш ҳафтаси бу йил 18-марта ўтказилмоқда, унда 50 давлатдан қарийб 3000 та шаҳар қатнашмоқда. Ҳафта доирасидаги тадбирлар аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини илгари суриш, ҳаракатланишнинг хилма хил усулларини оммалаштириш орқали ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган.

19 сентябрь куни пойтахтда Бепул метро куни ўтказилди, унда йўловчиларга концертлар, артистлар чиқишлари ва кўргазмалар ташкил этилди.