Хабар берганимиздек, бугун Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида финал жанглари бўлиб ўтмоқда.

+91 кг вазнда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Осиё чемпиони ва жаҳон чемпионати совриндори Баҳодир Жалолов учинчи олтин медаль эгасига айланди. Баҳодир финал баҳсида ўзининг азалий рақиби Куаниш Кўнкабаевга қарши баҳс олиб борди.

Бу икки боксчи бунга қадар тўрт марта тўқнашган бўлиб, ҳисоб 2:2 бўлиб турганди. Баҳодир бу жангдаги ғалаба эвазига ҳисобни ўз фойдасига ҳал қилиш билан бирга, жаҳон чемпиони ҳам бўлди.

Мусобақада вакиллари битта бронза, битта кумуш ва учта олтин медални қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.