Ўзбекистон президентининг 17 сентябрдаги тегишли қарорига мувофиқ, Улуғбек Аҳмадович Аъзамов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилди.

Улуғбек Аъзамов (1981 й. т.) — 2002 йилда Буюк Британиянинг Суррей университетини «Халқаро туризм менежменти ва меҳмондўстлик» йўналиши бўйича тамомлаган. Тайинловга қадар у Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозимида фаолият юритиб келган.