Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун мусобақанинг чорак финал баҳсларига старт берилди.

Ўзбекистон терма жамоасининг -52 кг вазнли боксчиси, 2016 йилги Рио олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров болгариялик Даниэл Асеновга қарши жангда қатнашди варақибидан устун эканини намойиш этди. Ҳакамлар бир овоздан Шаҳобиннинг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини қайд этди.