Ўзбекистонда тез орада аралаш жанг санъати (MMA) бўйича жанглар етказилади. Бу ҳақда GoSport.Uz интернет-нашри маълум қилди.

Хабарларга қараганда, айни вақтда Ўзбекистонда ММА мусобақаларини ўтказиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Унга кўра, 21 декабрь куни Тошкентда катта ММА кечаси ўтказилиши режалаштирилган. Бу Ўзбекистон тарихида ўтказилган илк ММА кечаси бўлади.

Ҳозирда ММА жангларини Ўзбекистонда ўтказиш бўйича тегишли ташкилотлар билан келишув, турнирни ўтказиш бўйича рухсатнома олиш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган. Шундан сўнг ушбу жанглар манзили ва муддати расман эълон қилиниши кутилмоқда.