Намангандаги 80-умумтаълим мактабида сабоқ олган тадбиркор мактабдаги барча 24 та синф ҳамда маънавият хонасига жами 25 та замонавий телевизор совға қилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, мактабда 1138 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Уларга 66 нафар ўқитувчи сабоқ бермоқда.

«Ҳимматпеша тадбиркор ўз исмини ошкор этишни зарур деб билмади. Унинг туҳфасидан мактабда таҳсил олаётган ўқувчилар ҳамда педагогик жамоанинг барчаси бирдек мамнун», — дейилади хабарда.