Ўзбошимчалик билан олтин қазиш чоғида икки киши ҳалок бўлди, бир киши жароҳатланди, дея хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати.

Фожиа 17 сентябрь куни тахминан 18:30 да Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида жойлашган, давлат заҳирасида бўлган «Қорақўтон» тоғ ҳудудидаги шахтада содир бўлди.

Уч нафар олтин қазувчини тоғ тоши босиб қолган — икки нафари ҳодиса жойида вафот этган бўлса, бири фуқаро эса тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.