Ўзбекистонли машҳур ММАчи Маҳмуд Муродов UFC промоушени билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Бироз аввал унинг UFC’даги дебют жанги санаси, манзили ҳамда рақиби маълум бўлди. Муродов 28 сентябрь куни Дания пойтахти Копенгаген шаҳрида ташкил этиладиган UFC Fight Night 160 турнирида дебют қилади, дейилади Olamsport хабарида.

Маҳмуд «Royal Arena»да ўтадиган UFC оқшомида италиялик Алессио Ди Кирикога қарши октагонга чиқади. 12 декабрь куни 30 ёшга тўладиган Алессио фаолияти давомида 15 та жанг ўтказган. Ҳисобида 12 та ғалаба ва 3 та мағлубият бор. Бешта жангда рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган.

Аслида Кирико UFC Fight Night 160 турнирида Питер Соботтага қарши жанг ўтказиши керак эди. Лекин Питер жароҳат олгани сабабли Кириконинг рақиби ўзгарди. Ҳамюртимиз бу имкониятдан максимал даражада фойдаланади деган умиддамиз.