Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ҳудудидаги 253,7 гектар («Қорасув» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги — 253,7 гектар) ер майдони Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманининг маъмурий ҳудуди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган тавсифлар ва график чизмалари асосида 1−3-иловаларга мувофиқ тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур қарор бажарилиши билан боғлиқ барча чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига юборилади.

Қарор лойиҳасининг муҳокамаси 3 октябрь санасигача давом этади.

Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.