Адлия вазирининг 13 сентябрдаги буйруғи билан 716 турдаги (аввал — 693 та) давлат хизматларини ўз ичига олган Давлат хизматлари ягона реестрининг янги таҳрири тасдиқланди.

Norma.uz хабарига кўра, реестрга қуйидаги янги позициялар киритилган:

  • ўзини ўзи банд қилганларга вақтинчалик гувоҳномаси бериш;
  • бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан субсидия ва грантлap ажратиш;
  • хусусий бандлик агентликларига лицензия бериш, шунингдек уларни Хусусий бандлик агентликлари реестрига киритиш;
  • табиий газни ҳисобга олиш приборини (ҳисоблагич) пломбалаш;
  • хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларнинг касбий малакасини тасдиқлаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш;
  • алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш;
  • ОТМ талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш;
  • ОТМнинг сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш учун ҳужжатларни қабул қилиш;
  • хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисида ҳужжатларни тан олиш учун электрон ариза юбориш;
  • болаларни ихтисослаштирилган болалар боғчаларига қабул қилиш;
  • герб тасвири туширилган муҳрларни ясатиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома бериш;
  • ИИОнинг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан туристлар ва туристик гуруҳларни кузатиб бориш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш;
  • фуқароларнинг хорижга чиқиши учун биометрик паспорт бериш ва бошқалар.

Янги давлат хизматлари турлари босқичма-босқич жорий этилади.

Давлат хизматлари рўйхати