Самарқандда сешанба куни осма йўл лойиҳаси тақдим этилди. Тақдимот фотосурати Zarnews.uz сайтида эълон қилинди.

Фотосуратда тақдим этилган маълумотларга кўра, осма йўл узунлиги 5,5 километрдан зиёдроқни ташкил этиб, у бири Самарқанд марказида жойлашган учта станцияни ўз ичига олади.

Фото: Бахтиёр Мустанов / Zarnews.uz.

Осма йўл бутун шаҳар бўйлаб ўтадиган ва йўловчилар ҳаводан туриб қадимий Афросиёб шаҳарчаси ҳамда асосий тарихий ёдгорликларни томоша қилиш имконига эга бўлади.

Лойиҳа осма йўллар қурилиши соҳасида дунёнинг энг етакчи ҳисобланган Италиянинг Leitner Ropeways компанияси томонидан тақдим этилган.

Ёзда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда шаҳарни янги сайёҳлик маркази қурилиши режалаштирилаётган эшкак эшиш канали билан боғлайдиган осма метро қуришга топшириқ берган эди.