Самарқанд ҳокмияти ижтимоий тармоқларда тарқалган овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолатлари ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Самарқанд вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жорий йилнинг 16 сентябрь куни соат 16:10 дан соат 18:30 га қадар турли хонадонларда яшовчи 7 нафар фуқаролар бир хил клиник белгилар билан мурожаат қилишган.

Захарланиш сабабларини ўрганиш борасида ўтказилган дастлабки эпидемиологик суруштурувларда барча беморлар шаҳримизнинг Регистон кўчасида жойлашган «Мўъжиза» ресторанида 14 сентябрь куни кечки вақтда ўтказилган тўйдан сўнг ортиб қолган гўшт ва ассорти маҳсулотларини уйларига олиб келишгани ва бу таомларни жорий йилнинг 15 сентябрь куни тушликда ва кечки овқатда истеъмол қилишгани аниқланган.

Шаҳар прокуратураси заҳарланиш ҳолатлари бўйича терговга қадар текширув олиб бормоқда.