Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари вакиллари 14 сентябрь кечаси Тошкент вилоятининг Тошкент туманида «Трамадол» психотроп дори воситасини олиб қўйди.

ЎзАнинг хабар қилишича, таблеткалар чегарадан дрон ёрдамида ноқонуний олиб ўтилаётган эди. Тошкент тумани Қозоғистон билан чегарадош.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.