Олий ва ўрта махсус вазирлиги Шинхан университети (Корея Республикаси) билан Тошкент шаҳрида университетнинг филиалини ташкил этиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Келишувга кўра, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида Шинхaн университети филиали иш бошлайди. Биринчи босқичда университетда қуйидаги таълим йўналишларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади:

Ҳамширалик иши;

Халқаро туризм менежменти;

Янги тўқимачилик материаллари технологияси.

Тошкент шаҳридаги Шинхан университетида дастлаб ўзбекистонлик ёшлар таҳсил олади. Кейинчалик университетга қўшни давлатлар, хусусан Марказий Осиёлик ёшларни ҳам қабул қилиш чоралари кўрилади.