Ўзбекистон бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Қосимов Улуғбек Бердиқобилович Фарғона вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуруратураси матбуот хизмати хабар қилди.

Улуғбек Қосимов. Фото: prokuratura.uz.

Улуғбек Қосимов 2018 йил ноябридан Сурхондарё вилояти прокурори, унга қадар — Денов туман ҳокими эди.

Садриддин Турдиев. Фото: prokuratura.uz.

Сурхондарё вилояти прокуратурасига аввал Фарғона вилояти прокурори лавозимида ишлаган Садриддин Абдуллаевич Турдиев раҳбар бўлди.