Тошкент ИИББ ходимлари 22 ёши қашқадарёликка ҳужум қилган гумондорларни қўлга олди, дея хабар қилди бошқарма матбоут хизмати.

Ҳодиса 12 дан 13 сентябрга ўтар кечаси Чилонзор туманидаги «Дўстлик» деҳқон бозорида содир бўлди. Уч нафар номаълум шахс сохта тўппонча билан таҳдид қилган ҳолда дабрланувчидан 6 минг Россия рубли ва қўл телефонини олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Қўлга олинган Тошкент вилоятининг Келес шаҳрида вақтинча яшовчи Қашқадарё вилоятидан бўлган 18 ёшли Сардор С., Сирдарё вилоятидан 18 ёшли Жасур Б. ва Самарқанд вилоятидан 16 ёшли Шахзод У. бўлиб чиқди.

Чилонзор туман ИИО ФМБ уларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-модда (босқинчилик) 2-қисм «а» ва «б» бандлари бўйича жиноят иши қўзғатди.