Бугунга қадар Яккасарой тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Бахтиёр Абдувоҳидович Шомуродов Сергели тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бахтиёр Шомуродов бунга қадар давлат солиқ қўмитаси, Тошкент шаҳар ва Сергели туман ҳокимликларида, Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаментида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Сергели туманининг аввалги ҳокими Нозим Ҳусанов Бандлик вамеҳнат муносабатлари вазири этиб тайинланган эди.